Саховат аукциони: Япония ҳукумати  8 миллионта уйни арзон-гаров тарқатишга қарор қилди

0
121
марта кўрилган.

Уйлар тарқатилишининг сабаби нимада?

2018 йил ноябрда Япония ҳукумати мамлакатдаги ташландиқ уйларни қисқартириш дастурини амалга оширишни бошлади. Бунинг учун ҳукумат бу уйларни арзон нархда сотувга қўйишга ёки бепул беришга қарор қилди. 

2013 йилги ҳисоботдаги маълумотларга кўра, Японияда 8 миллионга яқин ташландиқ уйлар (akiya) мавжуд ва уларнинг сони ўсиб бормоқда. Бу уйларнинг кўпайишига сабаб табиий офатлар, аҳолининг қариб бораётгани ва иримлардир.

Бундан ташқари, ёш японлар эгаси кексайиб вафот этган, ўзини ўлдирган ёки қотиллик содир бўлган уйларда яшашни исташмайди – бу ёмон аломат ҳисобланади. Мамлакатда ҳаттоки, “ўтмиши тоза” уйлар ҳақида маълумот берувчи махсус сайт ҳам фаолият кўрсатади.  

Номура тадқиқот институтининг тахминига кўра, 2033 йилга келиб, ташландиқ уйлар сони 21,7 миллионтага етади: бу Япониядаги барча уйларнинг 30% идир. Тадқиқотчилар агарда бу ҳолат давом этадиган бўлса, ҳукумат янги уйлар қурилишини чеклашига тўғри келади деб ҳисоблашмоқда.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.