Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Хотин-қизлар форуми

0
365
марта кўрилган.

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Хотин-қизлар форуми ва унинг доирасида илк бор тадбиркор аёллар Конференцияси бўлиб ўтди.

Форумда (https://senat.uz/uz/lists/view/4753) хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ролини ошириш, уларнинг иқтисодий имкониятларини ривожлантиришга самарали кўмаклашиш, барча соҳаларда ҳуқуқларини таъминлашга оид масалалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, ШҲТга аъзо давлатлар тадбиркор аёлларининг илк бор ташкил этилган анжумани аёллар бизнеси кўламини янада кенгайтириш, тадбиркорлик соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, турли соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим майдонга айланди.

B2B форматидаги учрашувлар натижасида умумий қиймати 100 миллион доллардан ортиқ бўлган 35 та импорт ва экспорт шартномалари, шу билан бирга 35 миллион долларлик меморандум имзоланди (https://senat.uz/uz/lists/view/4754). Форум якунида иштирокчилар гендер тенглигини таъминлаш ва давлат бошқарувида аёлларнинг ролини ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қўшма коммюнике қабул қилдилар.

Ишончим комилки, бундай юксак даражада ўтказиладиган учрашувлар ҳар бир давлат тажрибасини бойитиш, шунингдек, бутун минтақада хотин-қизлар фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Манбаа: @tanzilanarbaeva

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.