Синовли кунлар: Уйда қолинг, ўзингизни, оилангизни асранг

0
199
марта кўрилган.

Пандемия  бошлангандан буён дунё миқёсида 11,7 миллиондан ортиқ аҳолида корнавирус инфекцияси аниқланган. Вирусдан зарарланиш оқибатлари ва келиб чиққан касалликлар туфайли 540 мингдан зиёд одам ҳаётдан кўз юмди, 6,6 миллион нафар бемор соғайди.

 Жаҳон банки ва Халкаро валюта жамғармаси коронавирус пандемияси сабабли октябр ойида ҳар йилги кузги учрашувларини онлайн тарзда ўтказади. 

 Австралиянинг иккинчи йирик шаҳри Мелбурн маъмурияти коронавирус инфекциясининг янги рекорд даражада ўсиши туфайли фуқароларни 6 ҳафта давомида изоляция қилиш бўйича карантин чораларини қайта тиклади.

 Тожикистонда COVID-19 тарқалишини камайтириш мақсадида масофавий тўлов хизматига ўтилмоқда.

Озарбайжон ҳукумати умумий овқатланиш жойларида ижтимоий масофаланиш тартибини тасдиқлади.

 Болгарияда коронавирус сабабли фавқулодда ҳолат режими июль ойининг сўнгига қадар узайтирилди.

Ҳиндистон COVID-19 дан зарарланганлар сони бўйича Россиядан ўзиб кетди.

Буюк Британия Миллий Фанлар академияси президентининг сўзларига кўра, коронавирусни енгиш учун ҳар ким уйдан чиқишда ниқоб тақиши керак. Буюк Британия ниқобдан фойдаланишда кўплаб давлатлардан «ортда қолмоқда».

 Пекин коронавируснинг янги ҳолатлари мавжуд эмаслиги тўғрисида маълум қилди. Хитой 6 июль куни коронавируснинг 8 та янги ҳолатини маълум қилганди. Барча ҳолатлар чет элдан ташриф буюрганлар орасида аниқланган.

Исроилда COVID-19 янги ҳолатларининг кескин ортиши натижасида иқтисодиётга чуқур таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қатъий чораларнинг олдини олиш мақсадида, баъзи чекловлар қайта жорий қилинди. Барлар, тунги клублар, спорт заллари ва тадбир заллари ёпилди.

Манбаа:@aoka_uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.