Foreign Affairs нашрида ёзилишича, айни пайтда Суриядаги лагерларда 59 давлат фуқаролари сақланмоқда. Умумий ҳисобда 60 мингдан ортиқ киши бўлиб, уларнинг 80 фоизидан ортиғини — аёллар ва болалар ташкил қилмоқда.
Қочқинлар лагерларидаги болаларнинг қашшоқлик ва зулм остида қолаётгани уларни жамиятдан узоқлашишига олиб келиши ва террорчи гуруҳларга ёллаш учун нишонга айлантирилиши таъкидланади.
БМТ махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолэйннинг таъкидлашича, уларнинг ватанларига қайтишлари тараққиёт ютуғидир. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг ўз фуқароларини репатриация қилиш, уларни кейинчалик жамиятга интеграциялаш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланмоқда. Унинг сўзларига кўра, тўсиқ ва қийинчиликларга қарамай, Ўзбекистон Сурия ва Ироқдан 500 дан ортиқ фуқароларини Ватанига қайтариш орқали улкан қадам ташлади.
Манбаа: jurnalistlar.uz