Афғонистонда 2018 йилда тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ортди

0
232
марта кўрилган.

Тинчлик – олий неъмат! Юрт тинчлиги  кишиларнинг бахтиёр ҳаётини, мамлакат иқтисодий-ижтимоий  тараққиётини таъминлайдиган омилдир. Тинчликни барча халқлар истайди ва шунга интилади. Афсуски, барча давлатлар ҳам ушбу  осойишта, осуда  ҳаётга эриша олмаяпти.

БМТ маълумотига кўра,  2018 йилда Афғонистонда тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ортган.  «Ушбу мамлакатдаги доимий равишда давом этаётган сиёсий-диний ихтилофлар натижасида ўтган  йили тинч аҳоли орасида қурбонлар сони рекорд даражага етди, деб ҳисобот берилади БМТнинг Афғонистондаги Ёрдам миссияси (УНАМА) сайтида. БМТ 2009 йилдан бери ушбу мамлакатдаги қурбонлар ва талофотларни мунтазам қайд этиб келади.

Ўтган йили мамлакатда 3804 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлган, улардан 927 нафари  болалар бўлиб, бу  2017 йилга нисбатан 11 фоизга кўпдир. Яна етти минг бир юз саксон тўққиз нафар  киши эса турли даражадаги тан жароҳатини олган.

Сурат БМТнинг Афғонистондаги Ёрдам миссияси сайтидан олинди.

Ойдин САДУЛЛАЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.