Муаммо: Тож Маҳалга нима бўляпти?  

0
296
марта кўрилган.

Ҳиндистондаги бобурийлар сулоласи даврига оид афсонавий Тож Маҳалнинг
оқ мармар деворлари кейинги вақтларда ўзининг асл рангини ўзгартира бошлади. Унинг оч сариқ ва яшил  тусга кираётгани, шунингдек, унда жигарранг доғлар пайдо бўлаётгани кузатилмоқда.

Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш мутахассислари ҳавонинг ҳаддан ташқари ифлосланишини бунга сабаб сифатида кўрсатяптилар. Натижада бетакрор тарихий обидани муҳофаза қилиш масаласи юридик тус олди. Ҳиндистон Олий Суди ҳукуматни инсониятнинг бу бебаҳо маданий меросини асрашга чақирди ва тегишли халқаро ташкилотларга муаммони ҳал қилиш юзасидан ёрдам сўраш кераклиги ҳақида қарор чиқарди.

Эслатиб ўтамиз, Тож Маҳал Ҳиндистоннинг Агра шахридаги Жамна дарёси қирғоғида 17- асрда (1631 — 52) бунёд этилаган бўлиб, бу “Муҳаббат ёдгорлиги» Бобурзода Шоҳ Жаҳон томонидан унинг суюкли хотини, ўн тўртинчи фарзандини туғаётиб вафот этган Мумтоз Маҳалбегимга атаб қурдирилган. Кейинчалик ўзи ҳам шу ерга дафн қилинган.

 Ойдин Саъдуллаева

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.