Токио-2020: Баҳодир Жалолов – Олимпия ўйинларининг олтин медали соҳиби!

0
82
марта кўрилган.

Супер оғир вазн тоифасида Олимпиада олтин медали учун жанг қилган боксчи Баҳодир Жалолов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг финал баҳсида америкалик Ричард Торресга қарши жанг қилиб, ўзининг аниқ ва кучли зарбалари билан рақибини ожиз қолдирди. Делегациямиз ҳисобига яна бир олтин медални қўшиб қўйди.

Шу билан делегациямизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларида жамғарган медаллари сони 3 та олтин ва 2 та бронзани ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз: Ҳиндистонлик Сатиш Кумарга қарши кечган жангда Баҳодир Жалолов яққол устунлик билан ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олганди. Ярим финал баҳсида эса  британиялик боксчи Фрейзер Кларкни доғда қолдирди.

Олимпия  майдонида Ўзбекистон  гимнини янгратган ушбу ғалаба соҳиби билан бутун ўзбек халқи, жумладан таҳририятимиз аъзолари ҳам фахрланади!  Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасини,  Баҳодир Жалолов ва унинг яқинларини, Ўзбекистон бокс федерациясини, ҳамда, беллашув майдонига кўз тикиб омад тилаб турган  барча мухлисларни ушбу ғалаба билан табриклаймиз. Яша, ўзбек ўғлони, онангни берган сутини, отанг ўгитини, устозлар меҳнати-ю ғамхўрлигини,  юрт  ишончини оқлаб, Ўзбекистонни шарафладинг! Халқона қилиб баракат топ деймиз. 

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.