Токио-2020: Давлат Бобонов бронза медали соҳиби!

0
64
марта кўрилган.

2020 йил Ўзбекистоннинг энг яхши спортчиси номига сазовор бўлган дзюдочимиз Давлат Бобонов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритиб, делегациямизга иккинчи медални тақдим қилди.

Испаниялик 2 карра жаҳон чемпиони Николоз Шеразадишвилини мағлуб этган вакилимиз  бронза медали учун туркиялик Михаэл Зганкка қарши баҳс олиб борди.

-90 кг вазн тоифасида курашган полвонимиз ушбу босқичда туркиялик Михаэл Зганкдан устун келди. Ғалабага бўлган иштиёқ ва шижоат Бобоновни медаль сари етаклади. Унинг ижросидаги усул иппон билан баҳоланди ва ушбу ғалаба Бобоновнинг совринлари жамғармасига Олимпиада медалини ҳам қўшиб қўйди.

Шу тариқа, делегациямиз Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иккинчи, дзюдо беллашувларидаги дастлабки медалга сазовор бўлди.

Ушбу муваффақият билан Давлат Бобонов, унинг яқинлари ва Ўзбекистон дзюдо федерациясини қутлаб қоламиз.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.