Токио-2020: Илк олтин медаль хитойлик спортчига насиб этди

0
42
марта кўрилган.

Токио-2020 Олимпия ўйинларида дастлабки медаллар эгалари аниқ бўлди. Аёллар ўртасида 10 метрдан милтиқдан отиш баҳсида Олимпиаданинг илк ғолиблиги хитойлик Циан Янгга насиб қилди.

Финал беллашувида хитойлик Циан Янг 251.8 очко жамғариб, энг яхши натижани қайд этди. Таъкидлаш жоиз, бу янги Олимпиада рекорди ҳамдир. Иккинчи ўрин россиялик Анастасия Галашина (251.1) ва учинчи поғона швейцариялик Нина Кристенга (230.6) насиб этди.

Ушбу йўналишда қатнашган Ўзбекистон вакили  Мухтасар Тоҳирова эса  33-натижа билан ушбу дастурни якунлаган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.