Буюк Британиянинг “ The Economist” ” журналига қарашли бўлган “ Intelligence ” таҳлил ва тадқиқот гуруҳи дунёнинг энг қиммат ва арзон шаҳарларини аниқлади. Сингапур, Париж ва Гонконг дунёнинг энг қиммат шаҳарлари ҳисобланади.
Таҳлил жараёнида дунёдаги 133 та шаҳардаги 160 та турдаги турли маҳсулот ва хизматларнинг нарх-навоси ўзаро таққосланиб, ана шундай хулосага келинган.
Мисол учун сартарошхоналарда аёллар соч турмаклаш хизмати АҚШ долларида ҳисоблаганда, Парижда ўртача 119 доллар атрофида турса, Цюрих шаҳрида 73 , Япониянинг Осака шахрида 53 доллар туради, деб ёзади BBC хизмати.
Бир кг нон Жанубий Кореада ўртача 15 АҚШ доллари турса, Нью-Йоркда 8, Парижда 5 доллар туради. Айтиб ўтиш керакки, маҳсулот ва хизматларнинг нарх-навоси ўзаро қиёсланганда, ҳар бир шаҳардаги маҳсулот ва хизматларнинг ўртача кўрсткичи олинган.
Дунёнинг энг қиммат шаҳарлар ўнталигига қуйидагилар киради:
Сингапур (Сингапур), Париж (Франция), Гонгконг (Хитой), Цюрих (Швейцария), Женева (Швейцария), Осака (Япония), Сеул (Жанубий Корея), Копенгаген (Дания), Нью-Йорк (АҚШ), Тель- Авив (Исроил)
Дунёдаги энг арзон шаҳарлар ўнталиги:
Каракас (Венесуела), Дамашқ (Сурия), Тошкент (Ўзбекистон), Олмаота (Қозоғистон), Бангалор (Ҳиндистон), Карачи (Покистон), Лагос (Нигерия), Буэнос Айрес (Аргентина), Ченнаи (Ҳиндистон), Янги Деҳли (Ҳиндистон).
О.Садуллаева тайёрлади