“Турк оқими” қувури орқали Россия гази Туркия ва Европага етказилади

0
237
марта кўрилган.
Россия газини Туркия ва Европага етказиб берувчи “Турк оқими” қувурининг очилиш маросимида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ва унинг россиялик ҳамкасби Владимир Путин иштирок этди, дея хабар берилади ЎзА сайтида.
 
Маълумот ўрнида, 2017 йилнинг майида бошланган газ қувурининг қурилиши учун 8 миллиард доллар сарфланган.
 
Унинг 930 километридан кўпроғи Қора денгиз тубидан ўтади. Газ қувури орқали ҳар йили Россиядан Туркияга 31,5 миллиард кубометр газ етказиш кўзда тутилган. Газ ҳажмининг ярми Болқон ва Марказий Европа, жумладан Болгария, Сербия ва Венгрияга етказилади.
 
Болгариянинг “Булгартрансгаз” газ оператори томонидан тарқатилган расмий хабарга кўра, 5 январь куни Россия қувур орқали газ етказиб беришни бошлаган. 
 
Қувурнинг ишга тушириш маросимидан аввал Путин ва Эрдўғон ўртасида “яккама якка” форматида музокаралар ўтказилган.
 
Аввалроқ Кремль матбуот хизмати Путин Туркия президенти билан музокараларда Сурия ва Ливиядаги вазиятни муҳокама қилишини, шунингдек икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқалар юзасидан фикр алмашиши борасида хабар берган эди. 
 
7 январь куни Путин Туркияга Сурия орқали ташриф буюрди. Сурияда айни зиддиятли можаролар авж олган вақтда Россия президенти Дамашқда президент Башар Асад билан учрашди.
 
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.