Туркманистон давлат музейидан Хива хони кумушлари ва Хоразм заргарлик санъатига оид ашёлар топилди

0
156
марта кўрилган.

Туркманистон Давлат музейи директори Меретгелди Чориевнинг сўзларига кўра, музей фондида 19-аср охири ва 20-аср бошларига оид аёллар заргарлик буюмларининг тўлиқ тўпламини акс эттирувчи олтин билан қопланган кумушдан ясалган ранг-баранг заргарлик буюмлари сақланмоқда.

Ушбу тўпламлар тақдимоти Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VII Халқаро конгрессининг “Мероснинг янги қирраларини кашф этиш: Ўзбек коллекциялари жаҳон тўпламларида” халқаро конференцияси доирасида бўлиб ўтди.

Тўпламдаги буюмлар ўзининг ранг-баранглиги, шаклларга бойлиги, кўп сонли маржонлари, зираклари ва энг нозик қадама нақшлари билан ажралиб туради.

Тадқиқотларга кўра, ашёлар Хива хони хазинасидан бўлиб, Хоразм маҳсулотлари коллекциясининг ўзи эса 1928 йил 20 сентябрда Туркманистон Давлат музейи фондига кирган. Бу ашёлар ҳукумат қарори билан ўша пайтдаги миллий Республикалар бўйлаб тақсимланган ва Тошкентдан ҳукумат вагонларида жўнатилган.

— Тўпламда “манглай-дузи», «бош-дузи” пешона безаклари, турли туморлар ва бошқа кўп ноёб буюмлар мавжуд. “Ўзбекистон маданий мероси” туркумидаги тўпламнинг нашр этилиши ҳозирча кам ўрганилаётган айрим заргарлик буюмларининг атрибутини яъни  ўзига хос хусусиятлари,  белги, аломатларини аниқлаш ва изоҳлашга ёрдам беради ва Хоразм заргарлик санъати ҳақида тўлиқроқ тушунчага эга бўламиз, деб умид қиламиз”, — дея таъкидлади М.Чориев.

Ушбу тўплам, албатта, Бутунжаҳон жамиятининг VII Халқаро конгрессининг “Мероснинг янги қирраларини кашф этиш: Ўзбек коллекциялари жаҳон тўпламларида” халқаро конференцияси фаолиятининг аҳамиятини ифодалаб турибди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.