Хитойда тарбиячиларни роботларга алмаштириш бошланди

0
233
марта кўрилган.

Хитойда 600 та болалар боғчасидаги кичкинтойлар бу йил янги тарбиячи билан учрашишди. Бўйи 60 сантиметрга тенг думалоқ оқ бошли робот-тарбиячининг юзида сенсорли экран мавжуд. 

Таълим соҳасидаги янги ходимга «Кико» (Кееко) деб ном берилган. У ақлли робот деган маънони англатади. Унинг вазифаси ёш авлодни таълим жараёнига жалб қилишдир.

У болаларга қизиқарли эртаклар сўзлайди, турфа маърифий дастурларнинг мазмун — моҳиятини гапириб беради, Жисмоний машқлар бажаришни ўргатади. Билимдонликка ундайдиган савол-жавоблар ўтказади вар бола тўғри жавоб берса, роботнинг сенсорли экранида қизил юракча шакллари ёна бошлайди, дея хабар берилади euronews. com сайтида.

Шунингдек, ота-оналар болаларни доимий кузатиб туриши учун робрт-тарбиячига видео камера ҳам ўрнатилган бўлиб, бу  кичкинтойларнинг  дарсларда қай даражада фаол эканлигини билиш имконини беради.

Робот 10 000 юан (тахминан 100 минг рубл) туради — бу Хитой ўқитувчисининг ўртача ойлик маошидир.

Робот ишлаб чиқарувчилар  ўз маҳсулотларини бошқа Осиё мамлакатларида сотишга ҳам умид қилишмоқда.

Хитой – роботлар мамлакати

Халқаро Роботтехниклар федерациясининг таъкидига  кўра, Хитой роботлардан фойдаланиш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди.

Мамлакатда 340 минг робот мавжуд бўлиб, улар  харидларни амалга оширадилар, кўчада кекса кишиларга ҳамроҳ бўладилар, касалликларга ташҳис қўйишади ҳамда соғлиги ҳақидаги маълумотларни бериб ўтириши мумкин.

Хитой ҳукумати сунъий ақлга сармоя киритиб,  юқори технологияларни ривожлантиришга мўлжалланган «Хитойда ишлаб чиқарилган 2025» дастурини яратди. Бу дастурга кўра роботларнинг сони янада ортиши кутилмоқда.

Камола ҲАТАМОВА

Сурат «Daily Mail» газетаси сайтидан олинди.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.