Яккасаройлик ўқувчи Италияда ғолиб!

0
157
марта кўрилган.

Тошкентнинг Яккасарой тумани  «Баркамол авлод» болалар мактабининг 6-синф ўқувчиси, “Вокал” тўгарак аъзоси София Сингҳ Гилл Италиядаги Санремо Жуниор болалар халқаро мусиқа фестивалида биринчи ўринни эгаллаб, фахр билан  Ўзбекистон байроғини  кўтарди.

Германия, Исроил, Болгария, Чехия, Италия, Ливан, Украина, Словакия, Россия, АҚШ, Қозоғистон ва бошқа давлатлар вакиллари иштирок этган мусиқа танловида Ўзбекистон вакили биринчи маротаба иштирок этди.

Фестивал финалида София Сингҳ Гилл италян симфоник оркестри ҳамроҳлигида Аеросмитҳ гуруҳининг “Армагедон” фильми учун ёзилган қўшиғини инглиз тилида ижро этди.

Ижродан сўнг Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров София Сингҳ Гилл, унинг устози, қўшиқчи Саидойи ва онаси Камила Абдуллаева билан учрашиб, уларни ғалаба билан табриклади.

 Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.