Янги қонун қисқичбақасимонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилади

0
677
марта кўрилган.

Швейцарияда лобстерлар(қисқичбақасимонлар) ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ишлаб чиқилди, дея хабар беради  Euronews ахборот хизмати.

Мамлакат ресторанларида энди лобстерлар тириклайин қовурилмайди ёки қайнатилмайди, балки қозонга ташлашдан аввал электрошок орқали ўлдирилади ёки мия тизимига механик тарзда зарар етказилади. Янги қонун жорий йилнинг 1 мартидан кучга киради.

Олимларнинг аниқлашича, лобстерларда асаб тизими яхши ривожланган бўлиб, оғриқни ҳис қиладилар. Тириклайин ўтга ташлаш эса қийноққа дучор қилиш бўлиб, жонзотлар ҳуқуқларини бузиш саналади. Олимларнинг фикрича, лобстерларни электрошок орқали ёки мия тизимига механик тарзда зарба бериб жонини олиш эса нисбатан оғриқсиз ўтади.

Янги қонунда, шунингдек, итларнинг ҳуқуқлари ҳам ҳимоя қилинган. Қонунга кўра, итларни кўп ҳуримасликка ўргатиш мақсадида тақиладиган махсус бўйинбоғлар тақиш ман этилади.

Ойдин Саъдуллаева тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.