Йил қувончлари: Бекзод Қурбонов БААда совриндор бўлди

0
109
марта кўрилган.

 БААнинг Ал Айн шаҳрида 27-28-декабрь кунлари от спортининг конкур тури бўйича СSIЗ*-W таснифидаги халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Қурбонов шоҳсупага кўтарилди. Ҳамюртимиз 135 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида “Santos Hippica” лақабли тулпори билан иккинчи натижани қайд этди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Яна бир чавандозимиз Абдураҳмон Абдуллаев 145 смли тўсиқлардан сакраш йўналишида кечган беллашувда “Caballona” тулпори билан олтинчи ўринни эгаллади.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.