Ёнғин оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди

0
65
марта кўрилган.

Сал олдинроқ Венесуэла оммавий ахборот воситалари томонидан мамлакатнинг Карабобо штати полицияси қамоқхонасида ғалаён кўтарилгани, оқибатда беш нафар маҳсуб ҳалок бўлиб, икки нафар полициячи яралангани ҳақидаги хабарлар тарқатилган эди. Кейинроқ эса қамоқхонада ёнғин чиққани, ўнлаб қурбонлар борлиги тўғрисида маълум қилинди. 

ТАСС берган хабарга кўра бугун Венесуэла Бош Прокурори Тарек Уильям Сааб “Twitter”да Карабобо штати полицияси қамоқхонасида ёнғин содир бўлиб, маҳбуслар ҳалок бўлганини расман тасдиқлади. 

Венесуэла Бош Прокурорининг қайд этишича, қурбонлар сони 68 нафар. Ёнғин маҳбуслар ва уларнинг оила аъзолари учрашадиган бинода чиққан. 

“Фожиа сабаблари аниқланади, ҳар томонлама суриштирув-тергов ишлари олиб борилади. Айбдорлар ўз жазосини олади”, дея ваъда берган Венесуэла Бош Прокурори Тарек Уильям Сааб “Twitter”даги яна бир хабарида. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.