ЮНEСКОнинг таъкидлашича, журналистика – дунёдаги энг хавфли касблардан бири

0
152
марта кўрилган.

3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунини дунёдаги барча журналистлар қатори Ўзбекистонда ҳам  кенг нишонланди. Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб таъсис этилган журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” ХIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Бу тантана мамлакатимизда журналистларга бўлган эътиборни ва уларнинг машаққатли меҳнати қадрланишининг яна бир бора намоён қилди.

Журналистик фаолият юритиш юки осон эмас! Журналистика ўта масъулиятли, меҳнати залворли, шу билан бирга таъбир жоиз бўлса хавфли касбдир. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНEСКО)нинг Жаҳон Матбуот эркинлиги кунига бағишлаб чоп этилган ҳисоботида айтилишича, бугун дунёда иш фаолиятини амалга ошириш жараёнида ҳалок бўлаётган журналистлар сони тобора кўпаймоқда.

АҚШнинг Нью-Йорк штатида жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг маълумотига кўра эса 2017 йилда дунёда 47 нафар журналист ўз касбий фаолиятини амалга ошириш жараёнида ҳалок бўлган. Журналистларни озодликдан маҳрум қилиш ҳолатлари эса ўтган йилда 262 марта содир бўлган.

 Бош штаби Францияда жойлашган “Чегарасиз мухбирлар” ҳалқаро ташкилоти эса оммавий ахборот воситаларига тазйиқ ўтказиш, эркинлигини чеклаш ҳолати 2017 йилда янада кучайганини маълум қилди. Ташкилот дунёдаги 180 та давлатдаги ҳолатни ўрганиб, ана шундай хулосага келган. Айниқса, Европанинг Чехия, Малта, Словакия ва Сербия давлатларида матбуот эркинлиги даражаси кўрсаткичлари бирданига кескин тушганини таъкидлайди. Ташкилотнинг Бош Котиби Кристоф Делуарнинг ёзишича, сиёсий арбобларнинг журналистларни кескин танқид остига олиши ва уларни очиқдан очиқ обрўсизлантиришга уриниши ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Бу ўз навбатида ОАВ фаолияти сифатига салбий  таъсир кўрсатмоқда. Кристоф Делуарни айтишича, демокатик тамойиллар жуда илдиз отган деб ҳисобланиб келинган АҚШда ҳам ахборот олиш эркинлиги тобора сустлашиб бормоқда. Масалан, АҚШ  жаҳон матбуот эркинлиги рейтингида  икки поғона пастга тушган. 

Шу ўринда, мавзуга доир ижобий ва ўта муҳум бир далилни ҳам келтириш лозим. Бугун дунёнинг 112 та давлатида сўз ва матбуот эркинлиги қонун билан ҳимояланган. Бу эса ана шу мамлакатлардаги ҳар қандай журналистни эркин фаолият олиб боришига ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Жумладан юртимизда ҳам журналистларнинг  сўз ва матбуот эркинлиги қонун билан ҳимояланган.

Кези келганда, “Gujum.uz” интернет нашри таҳририяти ана шундай ўта масъулиятли, меҳнати залворли  бўлган журналистларни  3 майЖаҳон Матбуоти эркинлиги куни билан табриклайди. Шунингдек,   “Олтин қалам” ХIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини  муборакбод этади.

Ойдин Саъдуллаева

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.