«Албатрос» шеъридаги фикрлар мени қизиқтирди ва ушбу қушнинг сувратини китобга қараб чиздим

0
215
марта кўрилган.

Мен  Юнус Ражабий маҳалласида жойлашган 91- мактабнинг 5-синфида ўқийман. Исмим Азизжон.  Уйимизнинг ёнидаги Яккасарой туманининг Юнус Ражабий номидаги маҳалламизга жойлашган миникутубхона менга жуда ёқади. Болаларбоп китобларни дўстларим билан мутолаа қилиб турамиз.

Мен яқинда тестлар китобини олиб ўқидим. 1,2,3,4 –синфлар учун тестлар китобини ҳар биридан 3-4 тадан қўйиб кетишибди. Ҳозир уйда ушбу тестларни ечяпман. Билганларингни қайтариб туриш яхшида.

– Тестларни қалам билан ишла, – дедилар бувим, – Ишлаб бўлганингдан кейин ўчириб ташлаб жойига олиб бориб қўямиз. Сендан кейин ҳам фойдаланишади,

Ҳа, мен бувим айтганидек қилдим. Яна миникутубхонадан шоира Шарифа Салимованинг “Қушлар алифбоси”  шеърий китобини олиб ўқидим. Чиройли рангли безакли китоб. Бу китобдаги шеърлар қушлар оламига етаклайди. Кушлар ҳақида маълумотларга эга бўламиз. Ушбу  китобдаги «Албатрос»  ҳақидаги фикрлар менга маъқул келди. Ушбу қуш ҳақида маълумотга эга бўлдим. “Булбул” шеърини ёдладим. Китобнинг гўзал суратларига қараб сувратлар чиздим. Албатрос қушини бувижонимнинг телефонига юклаб олдим.  Таътил тугаб, мактабга чиққанимда  ўқиган китобларим ҳақида гапириб бераман. Шунда булар менга асқатади.

Шундай гўзал ва қизиқарли  китобларни миникутубхонага қўйиб кетган кишиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.