«Эзгу ниятли болалар» танловига: «Алиса мўъжизалар мамлакатида» китоби менинг энг севимли эртакларимдан

0
276
марта кўрилган.

Китоб-офтоб ва мислсиз мўъжиза!   Дарҳақиқат, китобсиз уй худди қуёшсиз кунга ўхшайди.

Жаҳон адабиётидан муносиб ўрин олган англиялик ёзувчи Льюис Кэрроллнинг  «Алиса мўъжизалар мамлакатида» китоби менинг энг севимли эртакларимдан. Ушбу эртак –асар инсон ҳаётида ҳар хил воқеа- ҳодисалар бўлиб туриши, ўсмирларнинг ички дунёси ниҳоятда ёрқин ва жозибали эканлиги ҳақида сўзлайди. Уни ўзбек тилига М. Зоҳидова таржима қилган. Пойтахтдаги “Янги аср авлоди” нашриётида ўзбек тилида чоп этилган.

Эртакни қайта-қайта ўқиб, Алисани бошидан кечирганлари, унинг орзу умидлари, босиб ўтган йўлларига жуда қизиқдим. Эртакдаги қуён образи тезликни англатса, қимматбаҳо умр, вақт бесамар  ўтмаслигини соат орқали тушиндим. Мушук образида эса яхшиликлар, ниятингни мўъжиза каби амалга оширишга ёрдам берадиган сиймони кўрдим. Ёвузлик маликаси эса хаммани ёмонликлардан эхтиёт бўлишга чақиради. 

Муаллиф бу ҳаёт фақат ўйин-кулги, қаҳқаҳадан иборат эмас, меҳнат орқали инсон умри гўзаллашиб боришини акс эттиради. Лекин, барибир яхши ният ва орзулар қилсам мўъжизалар, албатта бўлади, деган хулосага келдим. Китобга қараб қаҳрамонлар тасвирини ҳам гавдалантирдим. Бироқ кўнглимдагидек бўлмади.

Тенгдошларимга бу китобни ўқишни тавсия қиламан, Ушбу ғайриоддий ва ҳайратланарли китобни варақлаб, биз болалигимиз қандай қизиқарли, беғубор ва мўъжизаларга бой эканини тушунамиз.

Нодирахон Рустамова, ўқувчи

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.