АГАР ФАРЗАНДИНГИЗНИ ТАРБИЯЛАМАСАНГИЗ БОШҚАЛАР “ТАРБИЯЛАЙДИ”

0
154
марта кўрилган.

Дурдона САЙФУЛЛАЕВА, болалар психологи

 Президентимиз мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бундай пайтда барчамиз ушбу хайрли ишга ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим.

Мактабгача таълим тизимининг такомиллашуви ота-онага янада катта масъулият юклайди. Меҳнат фаолиятимдан келиб чиққан ҳолда шуни айтишим мумкинки, айрим ота-оналар фарзандини боғчага бергач, унинг таълим олиши, тарбиясига эътиборсиз бўлади. Улар барча масъулиятни тарбиячиларга юклашади. Аслида бу иш унчалик тўғри эмас.

Баъзан фарзандимиз бирор ишни нотўғри қилса, “бола-да” деб қўямиз. Бу билан катта хатога йўл қўйган бўламиз. Аслида ширинтойларимизнинг ҳар бир сўзини диққат билан тинглаб, уларга тўғри жавоб қайтаришга оғринмаслик керак.

Бугун ахборот хуружлари, энг аввало, ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатмоқда. Фарзандларимизни ана шундай ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишдан асраш мақсадида мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Унутманг, агар фарзандингизни ўзингиз тарбияламасангиз, бошқалар “тарбиялайди”.

Хулоса ўрнида Юртбошимизнинг қуйидаги сўзларини айтиб ўтсак, “Қайси соҳани олмайлик, биз замонавий етук кадрларни тарбияламасдан туриб бирон-бир ўзгаришга, фаровон ҳаётга эриша олмаймиз. Бундай кадрларни, миллатнинг соғлом генофондини тайёрлаш, аввало, мактабгача таълим тизимидан бошланади”.

«Соғлом авлод» газетаси таҳририяти ҳамда «Соғлом она ва бола» аёллар ва ёшларни қўллаб қувватлаш  маркази ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбатини  Дилдора ФАЙЗИЕВА ёзиб олди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.