Аёл билан олам мунаввар

0
318
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси  Президенти ташаббуси билан таъсис этилган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони ижтимоий фаол ҳотин–қизларни қўллаб қувватлаб, уларнинг эл-юрт олдида кўрсатган хизматларини  муносиб рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

Ушбу мукофот билан бу йил  жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан юрт тинчлигига, Ватан тараққиётига ва эл фаровонлигини юксалтиришга муносиб  ҳисса қўшган 200  нафардан зиёд хотин-қизлар тақдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева мазкур юксак мукофотни топширар экан, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этишда ибратли фаолият олиб бораётган азиз ва муқаддас аёллар, хотин-қизларнинг фаолиятларига улкан зафарлар тилади.

Мазкур “Мўътабар аёл” совриндорлари  сафида муаллифлик китобларимнинг кўпгина  қаҳрамонлари, ёнма ён ишлаган устозларимиз, дўстларимиз, қадрдонларимиз бор. Академик Сайёра Рашидова, профессор Ҳалима Алимова, устозимиз Дилбар Ғуломова, дўстимиз профессор Ойниса Мусулмонова, ижодкор Олмас  опа Ғуломова шунингдек, “Соғлом она ва бола” нодавлат нотижорат ташкилотимиз бошқаруви аъзоси, профессор Дилором Ёрматова каби қадрдонимиз  бор.

Мукофот эгаларининг барини “Соғлом она ва бола” нодавлат нотижорат ташкилотимиз номидан қутлаймиз.

Раъно ЗАРИПОВА, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.