Бугун касалланганлар сони деярли 2 баробар ошиб, 133 нафарга етди. Бироқ, яхши томонга ўзгариш ҳам бор…

0
228
марта кўрилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 29 тага ошиб, 133 нафарни ташкил этмоқда. Улардан етти нафари соғайиб уйига кузатилган. Еттигина бўлсада бу хабар қувонтиради. Чунки, яхши томонга ўзгариш бор.

Бироқ, мамлакатимизда  коронавирусга  чалинган беморлар сони кечаги   кунга нисбатан деярли икки борабор кўпайган.  Ана шундай оғир шароитда меҳнат қилаётган шифокорларимизни ҳам асранг.  Уйда қолинг,  оила даврасида  завқланиб яшашга ўрганинг!  Бу дамлар ҳам ғанимат. Мутолаа завқини суринг.

Ўзингизни, оилангизни, эл-юртни, жумладан шифокорларни ҳам қайғуринг, яқинларингиз даврасида уйда бўлинг.  Эртадан шахсий машиналарнинг ҳам  кўчага чиқиши   таъқиқланади.

Юртимиздаги баҳорий  гўзалликлардан, оламнинг нафосати гуллар чиройидан, инсон қўли билан яратилган Ботаника боғидаги нафосатдан онлайн баҳраманд бўлинг. Кайфиятни кўтаринг!  Руҳиятингиз юксалишида тилакдошмиз!

gujum.uz сайти жамоаси номидан жаҳонга жумладан, эл -юртимизга келган бу касаллик балосидан тезроқ  қутилишимизни Оллоҳдан сўраб қоламиз.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.