Бугун Ўзбекистон  Мустақил деб эълон  қилинган кун!

0
559
марта кўрилган.

Ўзбекистон Мустақиллиги халқимизнинг иродаси, адолатли жамият барпо этишдаги интилишлари, эзгу-истакларининг ифодаси!

Ўзбекистон Мустақиллиги давлатимизни давлат, миллатимизни миллат сифатида дунёга қайта танитган халқимизнинг улуғвор ютуғидир. Бугун жамиятимизда қандай  марраларга эришаётган бўлсак, буларнинг пойдеворида йигирманчи асрнинг сўнгида  1991 йил 31 августда республиканинг Мустақил деб эълон  қилиниши тамал тоши бўлиб турибди.

1 сентябрь – Мустақиллик куни мамлакатимиз истиқлолга эришган, жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган, халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эл – юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида доимо катта шоду хуррамлик билан нишонланади.

Дарҳақиқат, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биносида байроғимиз ҳилпираб турганидан фахрланамиз, ғурурга тўламиз.

Улуғвор байрамимиз барчамизга қутлуғ бўлсин! Юртимиз янада гуллаб яшнасин! Ватан келажаги бўлган фарзандларимиз илдизи бақувват  дарахтдек ўсиб улғайсин!

Марказимиз ва GUJUM.UZ таҳририяти номидан барчани энг улуғ, энг азиз байрамимиз билан муборакбод қиламиз!

Раъно Зарипова, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.