Энг катта мерос – бу яхши тарбия

0
6264
марта кўрилган.

Мамлакатимиз Президенти шу йил январь ойида Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!”– дея  таъкидлаган эди. Дарҳақиқат, замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиб бораётганини таҳририятимизга келган  хушхабарлар тасдиқлаб турибди.

Хосият Шавкатова  Урганч шаҳридаги 10-сон мактабининг еттинчи синфида ўқийди. У карантин пайтида Россияда бўлиб ўтган рус тили бўйича онлайн тарздаги  “Время Знаний” олимпиадасида 1-ўринга муносиб кўрилди.

 Мактаб ўқувчиларининг бугунги ютуқлари, ота-оналарнинг қувончлари  мамлакатимизда таълим-тарбияга яратилган намунали шарт-шароитларнинг самарали десак арзийди. Яна карантин даврида  онлайн ўқитишнинг  йўлга қўйилганлиги ва замонавий таълим- тарбия усулидан педогоглар ва ота-оналар ҳамкорликда самарали фойдалана олаётганликларини акс эттиради.

Сайтимизга бундай хушхабарлар тошқин сойдек оқиб келяпти. Гул гулдан ранг олади дегани шуда! Бизни кузатиб боринг! Мактаб ўқувчиларининг бугунги ютуқларини ва уйда қолиб, фарзанд тарбиясига муносиб ҳисса қўша олаётган ота-оналарнинг қувончларини акс эттириб борамиз.  

Чунки, зукко болажонларимиз  нафақат оиласининг, мактабнинг фахри, балки бутун миллатимизнинг бахтидир. Биз ҳам уларни қўллаб қувватлашдан чарчамаймиз, ютуқларидан севинамиз.

Мураккаб синовли кунларда уйда ўтириб, фарзандлари таълим- тарбиясига алоҳида эътибор бериб, уларнинг салоҳиятини текшириб, ҳаётини мазмун-моҳият билан тўлдираётган тиришқоқ ўқувчиларнинг ота-онасига ва уларга таълим- тарбияда яқиндан кўмакчи бўлаётган педогогларга рахматлар айтамиз.

Азиз ота-оналар, уйда қолинг бутун диққатингизни оилага, фарзандга  қаратинг!

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.