«Эзгу ниятли болалар» танлови: “Қуёнлар салтанатининг шаҳаншоҳи” номли романини ўқишни тавсия қиламиз

0
262
марта кўрилган.

Биз Яккасарой туманида жойлашган  160-сонли умумтаьлим мактабида ўқиймиз.  Ёзги таътилни китоб ўқиш билан ўтказяпмиз. Бизнинг энг севимли машғулотимиз мутолаа.

Опамнинг ва менинг ҳам энг яхши кўрган ёзувчиларимиздан бири  Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев бўлади!  Адиб ўзбек болалар адабиётини жаҳон миқёсига олиб чиққан ижодкорлардан биридир. Асарлари дунёнинг кўпгина тилларига таржима қилинган.

Адибнинг  „Сариқ девни миниб“, „Сариқ девнинг ўлими“, „Беш болали йигитча“, „Қасоскорнинг олтин боши“, „Ширин қовунлар мамлакати“ асарларини ўқиганмиз. Китоблари  юморга бойлиги билан ажралиб туради. Болалар ҳаёти, уларнинг ўзига хос табиати,  руҳий кечинмалари ниҳоятда  қизиқарли ва болаларбоп тарзда маҳорат билан тасвирланган. 

Биз опам билан  айни кунда  Худойберди Тўхтабоевнинг “Қуёнлар салтанатининг шаҳаншоҳи” номли романини ўқидик.

 Ушбу асар  онасиз қолган ва ўгай она қўлида қийналган бола ҳақида ҳикоя қилади. У китоб бизларга қийинчиликлардан қўрқмасликка, тиришқоқ бўлишга, хеч қачон ўз мақсадидан ортга чекинмасликка ўргатади. Биз бу китобни жуда севиб ва катта қизиқиш билан ўқидик. Бизларга ушбу асар жуда катта руҳият, кайфият бағишлади.

Азиз тенгдошлар, ушбу китобни ўқишни сизларга ҳам тавсия қиламиз.

Опа — сингил Холида  ва Умида Хасановалар 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.