Мен Ўткир Ҳошимовнинг “Дафтар ҳошиясидаги битиклар“ асарини ўқиб, буюк тарихимиз билан фахрландим. Барча тенгдошларимга ушбу китобни ўқишни тавсия қиламан.
Тўққизинчи аср. Муҳаммад ал-Хоразмий алгебра фанига асос солди.
Ўнинчи аср. Абу Наср Фаробий Аристотелнинг “Метафизика“ асарига энг мукаммал шарҳ ёзиб, “Иккинчи устоз“ унвонини олди.
Ўн биринчи аср. Абу Райҳон Беруний ер билан Ой ўртасидаги масофани ўлчади. Ибн Сино медицина Қомуси — “Тиб қонунлари“ ни яратди.
Ўн тўртинчи аср. Соҳибқирон Амир Темур евроосиёнинг ярмини тасарруфга олди. Аҳли илм бошини силаб, ўлмас обидалар яратди.
Ўн бешинчи аср. Улуғбек 1018 юлдузнинг ҳаракат жадвалини тузди. Алишер Навоий ўлмас “Хамса“сини ёзди.
Ўн олтинчи аср. “Бобурнома“ оламга тарқалди.
Ўн еттинчи аср. Шоҳжаҳон дунёдаги етти мўъжизанинг бири — “Тожмаҳал“ни бунёд етди.
Йигирманчи аср. Ўзбек-совет олимлари мисли кўрилмаган “ихтиро“ қилдилар: тарих “хато“ сини тузатиб, ўтмишда биз ёппасига “саводсиз“ бўлганимизни исботлаб бердилар…
Шаҳризода РАЖАБОВА, ўқувчи