«Эзгу ниятли болалар» танловига: «Беш болали йигитча» китобини ўқиб

0
292
марта кўрилган.

Мен, Собиржонова Хонзодабегим  Учтепа туманидаги 75-ўрта мактабнинг 8-А синфида ўқийман.

Ёзги таътилни кунимга, ҳаётимга мазмун-моҳият  бағишлайдиган севимли масканим Мирзо Улуғбек тумани ахборот-кутубхона марказида ўтказаман.  Бу ерда мен ёзги таътилни ўзбек ва рус адибларининг бебаҳо асарларини ўқиш билан жуда ҳам сермазмун ўтказмоқдаман. 

 Айниқса, болалар ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг «Беш болали йигитча», рус ёзувчиси Александр Куприннинг «Белий Пудел» номли асарлари қалбимдан жой олди.  Бу асарларни ўқир эканман, ўзим билмаган, кўрмаган ва ҳаттоки эшитмаган дунёга саёҳат қилдим. 

Китоб инсоннинг энг яқин дўстидир.  Мутолаа жараёнида ҳар сафар жуда кўп ўзим билмаган қизиқарли маълумотларга, билимларга эга бўламан.  Мен ўз тенгдошларимни китоблар мутоласига меҳр қўйишга ундайман. Чунки, у инсонни юксакларга етаклайди. Қалбларни нурлантиради. Кайфиятни кўтаради, дунёқарашни кенгайтиради.

Хонзодабегим Собиржонова 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.