«Эзгу ниятли болалар» танловига: Илҳом Зоирнинг «Холва емаган бола» китобини ўқиб…

0
268
марта кўрилган.

Мен Равшанов Аслиддин 233- мактаб 5- синф ўқувчисиман. Олмазор тумани ахборот-кутубхона марказининг энг фаол китобхонларидан бириман. Бу кутубхоначи опаларимнинг гапи. Чунки, онажоним билан бу ерга тез-тез келамиз.

Онажоним менга гўдаклигимдан ҳар куни эртаклар айтиб берадилар. Шу сабабли менга эртаклар жуда ёқади. Айни кунда Олмазор тумани ахборот-кутубхона марказидаги “Холва емаган бола”  эртагини ўқиб бир олам таассуротлар  оляпман.

Қаҳрамонларнинг саргузаштлари жуда ажойиб  ва ғаройиб воқеа-ҳодисаларга бой.  Ҳаётий воқеалар асосида ёзилган ушбу қиссада Вафо исмли ўспириннинг гоҳ маҳзун, гоҳ шумликларга қоришган ҳаёт йўли қаламга олинган.

Китобни ўқисангиз бунга ўзингиз ҳам қизиқиб қоласиз. Мен бу кутубхонага келганимдан ҳурсандман. Тенгдошларим, кутубхоналарга тез-тез бориб туринг.

Аслиддин Равшанов, пойтахтдаги 233-мактаб ўқувчиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.