«Эзгу ниятли болалар» танловига: Заҳро Ҳасанованинг “Китоб – сен офтобимсан” шеърий китобини ўқиб…

0
327
марта кўрилган.

 Мен ота-онам билан Америкада яшайман. Ёзги таътил пайтида юртимизга келдик.

Юнус Ражабий маҳалласидаги миникутубхонадан  китоб олиб ўқидим. Очиқ осмон остида, соя-салқинда китоб ўқиш ҳам маза экан. Америкада ҳам  болалар майдончаларида, паркларда худди шундай китоб алмашиб ўқиш  имкониятлари бор. Ҳақиқатда, у мини яъни жуда кичкина гўё  қушчалар уясига ўхшайди.  Ўзбекистондаги миникутубхона  унинг олдида катта, албатта. Қолаверса  QR кодли китоблар ҳам бор экан. Мен саргузашт китобларга жуда қизиқаман. Жюль Верннинг “Ўн беш ёшли капитан” асарини  планшетимга   юклаб олдим. Энди бемалол уйимда ҳам ўқийман.

Шу ерда ўтириб эса шоира Заҳро Ҳасанованинг “Китоб – сен офтобимсан” шеърий китобини ўқидим. Менга   она замин, табиатни асраш, яқин кишиларинг– бобо, буви, ота-оналар ва оила ҳақидаги шеърлари жуда ёқди.. .

“Бувижон” шеъридан:

                     Гул райхонлар эккан бувижон,

                     Йўлимга кўз тиккан бувижон,

                     Кўп заҳматлар чеккан бувижон,

                     Сизни жуда-жуда соғиндим.

“Онамнинг ўгитлари” шеъридан:

                                Сўраб билган– камтарлик,

                               Дейдилар мудом онам.

                               Сўрамаган ёмондир,

                               Тайинлайдилар доим.

                     Мактабда устозларимдан,

                    Сўраб, билиб келаман,

                    Уйга вазифаларни,

                    Қийналмасдан қиламан.

Шу китоб менга ёқди олсам бўладими сўрадим бувижонимдан. “Албатта, ёққан бўлса ол. Ўрнига бошқа китоб қўямиз” дедилар.  Мен бу китобдаги шеърларни синфдошларимга ўқиб бераман.  Ўзбекча оҳанглар уларга маъқул келади.

Даминжон АХМЕДОВ, 5-синф ўқувчиси

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.