Gujum.uz ёрдами билан ёш она муаммоси ҳал этилди

0
460
марта кўрилган.

“Соғлом она ва бола” маркази муассислигидаги сайт – Gujum.uzга Урганч шаҳар Зиёкор кўчаси Наврўз маҳалласи  35-уйда яшовчи Дилор Эгамовадан мактуб келди.

Мактубда аризачи ота уйида яшаётган икки болали ёлғиз она эканлиги,  отаси  ногирон, онаси нафақада, шу билан бирга яна мактаб ўқувчиси ёшидаги укаси борлиги, ўзи эса ишсиз эканлигини ёзиб, болалари учун маҳалладан пул ажратишларида кўмаклашишни сўраган эди. Ёш она фуқаролар йиғинига неча бор мурожаат қилиб, ижобий жавоб ололмаётганини маълум қилган эди.

Сайтнинг электрон манзилига келган ушбу аризани тезда Хоразм вилоят хотин-қизлар қўмитаси  раиси Гулсара Қуранбаева номига жўнатдик. 

Бир неча кунлардан сўнг Хоразм вилоятига ташриф буюриб, вилоят хотин-қизлар қўмитаси етакчиси Г.Қуранбаева  билан ана шу масала натижаси бўйича суҳбатлашдик.  Раиса   қўмита Дилор Эгамованинг илтимосини ижобий ҳал этиб берганини айтди. Қўмитанинг тезкор фаолиятидан мамнун бўлдик.

Шундан сўнг аризачи билан боғланиб, илтимосининг ҳал қилиниш жараёни, натижаси қониқтириши ёки қониқтирмаслиги ҳақида суриштирдик. Аризачи муаммоси ижобий ҳал этилиб берилганини хурсанд эканлигини билдирди.

Умаман, Хоразм вилояти Хотин қизлар қўмитаси аризачилар шикояти, илтимосномаси ва бошқа турли хатларни эътиборсиз қолдирмай, тезда кўриб чиқишига, имкон қадар ижобий ҳал этишига ҳаракат қилишига аввал ҳам гувоҳ бўлгандик.

Дилор Эгамова масаласидан бир оз аввал ҳам марказ Хоразм вилояти Хотин-қизлар қўмитасига боғланиб, жамиятда хотин-қизларни нафақат моддий, балки руҳан ҳам қўллаб қувватлашларини, хусусан ўз вақтида жамиятга тиббиёт соҳасида фидокорона хизмат қилиб, лекин тақдир тақозоси билан  йигирма  беш йилдан бери ногиронлик аравасида ўтирган шифокорни (шифокор номини ошкор этишни истамади) йўқлаб бориб, руҳан қўллаб қувватлашни сўрагандик. Эртасигаёқ шифокор аёл марказимизга боғланиб, бир олам қувонч билан учрашув ҳақида сўзлаб берди. Унинг кўтаринки кайфиятидан биз ҳам мамнун бўлдик.

“Соғлом она ва бола” марказимиз бундан кейин ҳам жамиятда аёллар, ёшлар, умуман барча фуқароларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш йўлида имкон қадар ўз ҳиссасини қўшади.

Раъно Зарипова, 

“Соғлом она ва бола” маркази раҳбари,

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.