Ҳамкорларимиз фаолиятидан: Кутубхонага армуғон – нур улашиш демакдир

0
161
марта кўрилган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази “Билим” ахборот кутубхона марказига 200 га яқин ранг-баранг бадиий ва публицистик китоблар совға қилди.

Тошкент шаҳар “Билим” ахборот кутубхона марказида мамлакатимиз Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусларини амалга ошириш мақсадида ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сон қарорининг 1-иловасидаги ”2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш Миллий дастури” га асосланган ҳолда қилинаётган хайрли ишлар режага асосан изчил амалга оширилмоқда.

Ишларнинг қанчалик қониқарли ва тўлақонли бажарилишида, албатта, китобхонларни қизиқтирувчи адабиётларнинг етарли даражада мавжудлиги ва мавзу жиҳатдан хилма-хиллиги  муҳим аҳамият касб этади.

 Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш бахтига муяссар бўлаётган ёшларимиз ва китобсеварларимиз нинг янги адабиётларга бўлган талабларини тўлароқ қондириш мақсадида, “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази” га қилинган мурожаат натижасида, Марказ вакиллари пойтахтадаги АКМга 200 га яқин ранг-баранг бадиий ва публицистик китоблар совға қилишди.

Совғаларни топшириш жараёни кўтаринки тус олди. Китобни топширишга келган вакиллар, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг “Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот кутубхона маркази инсон ҳуқуқлари уйи” бўлими бошлиғи Ҳ. Мўминов ва ушбу бўлим етакчи мутахассиси М. Толипова топширишди.

«Билим» АКМ раҳбари Ҳ. Каримова  тадбирда китобхонлар номидан миннатдорлик билдириб, қилинган ушбу савобли иш нафақат китобхонларни хурсанд қилади, балки бу китобларни ўқиган ва уққан ёшларни келажаги буюк бўлишини таъминлайди, дея таъкидлади.

Тадбир сўнгида, Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона маркази раҳбари Ҳ. Каримова марказ вакилларига кутубхонадаги мавжуд адабиётлар, китобхонларга хизмат кўрсатишда мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган инновацион лойиҳалар, мутолаа маданиятини юксалтиришга доир долзарб ва қизиқарли мавзулардаги тадбирлар,  ташкилотлар билан амалга оширилаётган манфаатли ҳамкорликлар ҳақида ахборот бердилар.

Бундан кейин ҳам  муассасалар  ўртасидаги муносабатларни   мустаҳкамлашни келишиб олинди.                                 

Ҳ. Жўрабоев, Тошкент шаҳар «Билим» АКМ мутахассиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.