Ҳамкорларимиз фаолиятидан янги ташаббус: “Меҳр кутубхонаси» лойиҳаси давом қилади

0
310
марта кўрилган.

Олмазор туманидаги “Қичқириқ” МФЙ да  Тошкент шаҳар “Билим“ ахборот-кутубхона маркази мутахассислари томонидан имконияти чекланган инсонлар учун кўчма кутубхона ташкил этилди.

 “Меҳр кутубхонаси» дея номланган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ҳамда Тошкент шаҳар “Билим“ АКМ мутахассислари  маҳалладаги жисмоний имкониятлари чекланган оилаларга ташриф буюриб, кутубхона фаолияти, фондидаги турли соҳага оид  адабиётлар, янги чиққан китоб нашрлари, адиблар фаолияти ҳақида  сўзлаб беришди.

«Ҳар қандай муаммо  илм орқали ечилади. Китоб инсон қалбига ҳотиржамлик, осойишталик бағишлайди»,- дейди ”Билим” АКМ мутахассиси Ш. Атаджанова.

У кўчма кўргазмадаги адабиётларга библиографик шарҳ бериб ўтди  ва кўчма кутубхонанинг аҳамияти хақида ўз мулоҳазасини билдирди. 

“Меҳр кутубхонаси» иштирокчиси ва унинг оила аъзолари  АКМ мутахассисларига ва  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Бундай эътибордан кўнгиллари кўтарилганлигини, яшашга, ҳаётга бўлган иштиёқлари янада ошганлигини алоҳида таъкидлашди.

“Меҳр кутубхонаси» лойиҳаси доирасидаги тадбирлар  пойтахтимизнинг кўплаб маҳаллалаларида ўтказилиши режалаштирилган.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.