Ҳамкорларимиз фаолиятидан: «Янги замон аёли-асарларда ва дунё нигоҳида»номли онлайн учрашув

0
200
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар «Bilim» ахборот кутубхона маркази «Мен муваффақиятли аёлман» лойиҳаси доирасида «Янги замон аёли-асарларда ва дунё нигоҳида» мавзусида онлайн учрашув  ўтказди.

Тадбирнинг мазмун-моҳиятини мамлакатимиз Президенти Ш. Мирзиёевнинг  ушбу ўгитларини қамраб олди: “Аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Биз, барчамиз қандай касб, қандай лавозимда ишламайлик, қалбимиз, юрагимиздаги жамики эзгу фазилатлар учун сиз, меҳрибон аёллардан умрбод қарздормиз”.  

 Учрашув қатнашчилари ўз хизмат вазифасидан келиб чиқиб, мавзу юзасидан, аёлнинг матонати, оиладаги ўрни, жамият ва давлат қурилишидаги иштироки, ҳуқуқий ҳимояланганлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Тадбирни Тошкент шаҳар «Bilim» ахборот-кутубхона маркази директори Ҳ.Каримова «Китоб ила очилур дунё» номли қизиқарли маърузалари билан очиб берди. 

“Инсайт амалий психология” маркази рахбари, психолог консультант ҳамда спорт психологи Сайёра Азларова «Янги замон аёлларининг руҳий олами ва кечинмаларига аталган адабиётлар» мавзусида жуда қизиқарли маълумотлари билан бўлишди.

Тошкент давлат шарқшунослик университети «Таржимашунослик ва ҳалқаро журналистика» кафедраси ўқитувчиси, филология бўйича фалсафа доктори  Нилуфар Ходжаева «Жаҳон адабиёти асарларида, хусусан Ҳиндистон манбаларида аёллар ҳақида» номли маърузада слайдлардан    фойдаланиб, қизиқарли маълумотлар келтирди.

Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси «Спорт» телеканали катта мухаррири Наргиза Мухамедова «Маърифатли аёл — маърифатли она » мавзусидаги иштироки катта таассурот қолдирди. 

Тошкент шаҳар «Bilim» ахборот кутубхона маркази мутахассиси  Дилноза Азимованинг «Китоблар ва рақамларда — гендер муаммоси» номли маърузасида эса машҳур аёлларга оид қизиқарли далилий рақамлар орқали маълумот олиш имконияти яратилди.

Тадбир якунида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кутубхоначиси Д. Мўминова, Тошкент шахридаги Учтепа туман ахборот-кутубхона маркази директор-мутахассисларидан Б. Ходжаева, Н. Сайдашева, М. Хасановалар ҳамда кенг китобхонлар ўзларининг фикр – мулоҳазалари билан қатнашдилар. Тадбир сўнгида Н. Ходжаева келгусида жаҳон адабиёти дурдоналари бўлмиш янги асарлар таржималарини мамнуният билан Тошкент шаҳар «Bilim» АКМ га туҳфа этилишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, онлайн учрашувда ушбу мавзудаги тадбирлар барча туман АКМ ларида давом эттириш борасида тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ҳафиза КАРИМОВА, Тошкент шаҳар «Bilim» ахборот-кутубхона маркази директори

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.