Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё!

0
409
марта кўрилган.

Бугунги кунда бутун инсоният мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. Мамлакатимизда ҳам эпидемиологик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Шу билан бирга иқтисодиёт, маънавият, таълим-тарбия масалалари ҳам эътибордан четда эмас.

Телеканаллар орқали карантин палласи учун намойиш этилаётган онлайн ўқув машғулотлари педогоглар билан ота-оналарнинг ҳамкорлигини янада кучайтирди. Ҳукуматимиз томонидан машғулотларни такроран кўриш имконияти ҳам яратилди. 

Онлайн машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг расмий сайти (www.mdo.uz) ва Youtube, Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқлардаги вазирлик каналларида жойлаштирилиб борилмоқда. Online болалар боғчаси ҳам ташкил этилган. Ҳукуматимизнинг мақсади ҳар қандай шароитда илмга, билимга интилишни сўндирмасликдир. Ота-оналар ҳам бунга лаббай деб жавоб беришмоқда. Буни таҳририятимизга   оқиб келаётган мактублардан, фотолардан англаб турибмиз ва хурсанд бўляпмиз.

Масалан, Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Фотимахон Назарованинг невараси Лазиза Назарова карантин пайтида Россияда бўлиб ўтган математика ва  рус тили бўйича онлайн тарздаги  “Время Знаний” олимпиадасида 2-ўринга муносиб кўрилди. Албатта, бу фахрли қувонч боланинг руҳиятини кўтаради. Ўзига ишончини оширади. Натижада иммунитети кучаяди, саломатлиги юксалади.

Лазиза Тошкент шаҳридаги 10-сон умумтаълим мактабининг бешинчи синфида аъло баҳоларга ўқийди. Фотимахон Назарованинг яна бир невараси бадиий гимнастикага қатнашади. Кўплаб халқаро чемпионатлар ғолиби!

Айни кунда  Фотимахон ота-оналар фарзандлари билан уй шароитида қандай машғулотлар билан шуғулланиш лозимлигини ифодалайдиган тасвирларни телеграмм саҳифаларига ташлабди. Бу эса ота-оналарни, бува-бувижонларни оила даврасида бола тарбиясини юксалтириш учун қандай машғулотлар бажариш лозимлигига ўргатади. Фарзандлари теннис, карате, бадиий гимнастика спорти билан машғул. Катта невара жажи укасига кўмакдош, қизиқарли ўйинлар ўргатаяпти.  Тасвир охирида болалар «уйда қолинг, биз биргаликда кучмиз» дея барчани эзгуликка чорлашаяпти. Ижтимоий тармоқларда тарбиявий аҳамиятга эга намунали тасвирларнинг мавжудлиги жуда яхши-да. 

 Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё дегани шуда! Кичкинтой Лазиза Назаровага бувисидек Ватанимизга, оиласига муносиб фарзанд бўлишида тилакдошмиз!

Раъно ЗАРИПОВА, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.