Ижтимоий тармоқларда «Соғлом она ва бола» маркази фаолияти ҳақида

0
146
марта кўрилган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҲУЗУРИДАГИ НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ БОШҚА ИНСТИТУТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМОАТ ФОНДИнинг ижтимоий тармоғида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (ЎзННТМА) Кенгаши раиси ўринбосари Махмудов Нозимхон фикри:

 2021 йил 23 июнь куни пойтаҳтимизнинг Яккасарой туманидаги Юнус Ражабий номидаги махалла фуқаролар йиғини худудида инновацион ахборот кутубхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Олий Мажлис, вазирлик ва идоралар намояндалари билан бирга нодавлат ташкилотлар аъзолари ва ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.

Кутубхона очилиш маросимида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (ЎзННТМА) Кенгаши раиси ўринбосари Махмудов Нозимхон қатнашиб, бу масалага ўз фикр ва таклифларини билдирди. Жумладан, бу ижтимоий лойихани оммавийлашитириш кераклигини хамда кутубхонадаги электрон ва чоп этилган китобларда бой тарихимиз, улуғ олим-мутафаккирларимиз хаёти ва ижоди, халқимиз маданияти, миллий ғоя ва мафкурамиз ўз ифодасини топиши лозимлиги таъкидланди.

МАРКАЗдан: Эзгу фикрлар учун хурсанд бўлдик. Ушбу таклифларни очиқ осмон остидаги миникутубхонанинг ТАССУРОТ МУЛОҲАЗА ФИКР ТАКЛИФ номли жамоатчилик дафтарига ёзиб қўямиз. Келажакда  миникутубхонани янада ривожлантиришда эътиборга оламиз. Истиқболда  фақат QR  кодли  китоблардан  иборат баннер ташкил этиш ниятимиз ҳам бор. Унгача Алишер Навоий номидаги  Миллий кутубхонанинг QR кодли китоблари базаси ҳам янада  бойиб юксалиб бориши табиий. 

GUJUM. UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.