Инсоният тарихи кашфиёт ва ихтироларга бой

0
134
марта кўрилган.

Мен, Саъдуллаев  Наврузбек, Мирзо Улуғбек номли ихтисослашган мактаб- интернатнинг 7 Б синф ўқувчисиман. Ўзбек ва рус тилларидаги       саргузаштлар, қизиқарли воқеалар бой детектив асарларни ўқишни ёқтираман. Шунингдек, инсониятнинг буюк ихтиро ва кашфиётлари тўғрисида ёзилган китобларга ҳам қизиқаман. Ўзбекистон Республикаси болалар кутубхонасидан фаол фойдаланаман.

Карантин даврида Артур Конан Дойлнинг “Шерлок Холмс”, Марк Твеннинг “Том Сойернинг саргузаштлари”, “Геклберри Финнинг саргузаштлари”, Даниэль Дефонинг “Робинзон Крузо” ҳамда А.П.Чехов ва О’Генрининг киска ҳикояларини мутолаа қилдим. “Робинзон Крузо” асаридан жаҳоннинг бир неча мамлакатлари  кино ишлашган. Асарни ўқиганимда  қаҳрамонларнинг янги-янги қирраларини кашф қилдим. Китоб ўқиш барибир бошқача. 

Ёш билимдон энциклопедияси бўлган “Кашфиёт ва Ихтиролар”  китоби дарсхонам столида доимо туради.  Уни тез-тез очиб,  қайта ва қайта ўқиб тураман. Инсоният тарихи кашфиёт ва ихтироларга бой. Ҳар бир қилинган ихтиро одамларнинг оғирини енгил қилган, тараққиётга маълум даражада ҳисса қўшган.

Дастлаб турмушларини яхшилаш учун иш қуролларини мукаммаллаштирган. Қайиқ, ғилдирак, гугурт, қоғозни кашф этишган. Бугунги кунда биз фойдаланаётган ҳар бир буюм, ҳар бир техникани яратиш учун ихтирочилар йиллар давомида изланишлар олиб борганлиги мени ҳайратларга солади. “Зиё нашр” нашриётида 2019 йилда чоп этилган ушбу китобни ўқишларини тенгдошларимга тавсия қиламан.

 Барча тенгдошларимни 1июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан қутлайман. Карантин 15 июнга қадар чўзилди. Уйда қолинг, бўш вақтлардан унумли фойдаланинг, мутолаа завқини суринг.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.