Интернетдан фойдаланиш маданияти

0
637
марта кўрилган.

 Тошкент шаҳар «Соғлом она ва бола» аёллар ва ёшлар марказининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди лойиҳаси асосида ”Оила маданияти- юрт тинчлиги” мавзуидаги “Салоҳият” кўчма клубининг навбатдаги тадбири Тошкент шаҳри Чиланзар тумани 1— Қатартол маҳалласидаги 183 мактабда бўлиб ўтди.

Унда марказ раҳбари, Республикада хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова тадбирни очиб, кун тартиби ва маърузачилар билан таништирди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига икки марта депутат бўлиб сайланган ва ҳозир ҳам қонунчилик соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган юридик фанлари номзоди Шоира Оқбўтаевна Умарова оилавий қадриятлар, анъаналарнинг аҳамияти уларнинг миллий қонунчилигимизда ифодаланиши, оила, оналик ва болалик давлат ҳимоясида эканлигини шарҳлаб берди.

Иккинчи йўналиш оилаларнинг мутолаа маданиятини юксалтиришга бағишланди. Республикада хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова “Мутола тафаккурга қанот” мавзуда мулоқот қилиб. интернетдан фойдаланиш маданиятига алоҳида эътибор берди. Марказнинг “gujum.uz” сайти, унинг рукнлари, материаллари билан таништирди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари асосида тингловчиларга тарқатилган “Ўз ҳуқуқингизни биласизми” танловига доир саволномаларга оилавий жавоблар марказнинг “gujum.uz” сайтида акс этиши, малакали жавоб берган оилалар лойиҳа якунида тақдирланиши сайддан намуналар кўрсатиб тушунтирилди.

Тадбир сўнгида марказ аъзоси, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббиёт санитария бирлашмасининг 1-Марказий поликлиникасида узоқ йиллар ишлаб нафақага чиққан, ҳожиларнинг саломатлигини кузатувчи сифатида ҳаж ва умра зиёратига хизмат сафари билан бир неча марта борган табаррук онахон Рахимахон опа Зокирова, тиббий маслаҳатлар бериб, у марказ аъзоси “Чинобод” санаторияси врачи, олий тоифали врач Холида Очилова ёзган она юрт неъмати бўлмиш доривор гиёҳлар ва сабзовотларнинг шифобахш хусусияти ҳақидаги туркум китобларни маҳалла кутубхонасига совға қилди. Шунингдек, марказ аъзолариининг муаллифлик китобларидан ва «Тафаккур қаноти» нашриётининг шахсий кутубхонасидан 14 та китоб маҳалла кутубхонасига совға қилинди. Тадбир қатнашчиларига оилавий мутола учун Соғлом авлод”, “Ғунча”, «Класс», «Гулхан» “Тонг юлдузи” газета ва журналлар ҳам тарқатилди.

Ж. Саъдуллаев

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.