Ислом Каримов таваллудининг  80 йиллигига бағишланди

0
176
марта кўрилган.

Тошкент- шаҳар  «Соғлом она ва бола» аёллар ва ёшлар марказининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди  лойиҳаси асосида ”Оила маданияти- юрт тинчлиги” мавзуидаги “Салоҳият” кўчма клубининг  навбатдаги тадбири Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланди ва у Миробод туман Маҳалла фонди билан ҳамкорликда Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди.

Унда Миробод туман маҳаллаларининг диний ва маърифий ишлар бўйича маслаҳатчилари, хотин- қизлар қўмиталари етакчилари коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Республикада хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова мамлакатимизнинг биринчи президенти даврида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Оила кодекси, “Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва ўтган йил 8 сентябрда мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Болаларни уларнинг соғлигига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни асосида тадбир иштирокчилари билан суҳбат ўтказди. Мулоқотда фаол қатнашганларга ўзининг ва оиласининг муаллифлик китобларидан арғумон қилди.

“Гулхан” журналининг бош муҳаррири Заҳрохон Ҳасанова ўзи етакчилик қилаётган нашрнинг 1-сонида мамлакатимиз биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб чон этилган ижодий ишлар, жумладан шоир Рахим Фарходийнинг достони ҳақида гапирди. Захрохон Ҳасанова ушбу асарни  рус тилидан ўзбек тилига ўзи ўгирган бўлиб, достондан намуналар ўқиб берди.

Тадбир сўнгида келажак авлоднинг маънавиятини, мутола маданиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган“Соғлом авлод”, “Ғунча”, «Класс»,«Гулхан»“Тонг юлдузи”  газета ва журналлари йиғилиш  қатнашчиларига армуғон этилди.

Ж. Саъдуллаев

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.