Мактабгача таълим тизимига мустаҳкам пойдевор зарур

0
263
марта кўрилган.

Мутахассисларнинг илмий хулосаларига кўра инсон умри давомидаги барча маълумотларнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган давр оралиғида олади. Мисол учун, буюк бобомиз, муҳаддис олим Имом ал-Бухорий 5-6 ёшда ислом илмини чуқур ўқиб ўрганган.

Ҳазрати Навоий 4 ёшда ўқишни мукаммал билган. Ал-Беруний, Ал-Хоразмий ҳам улар қаторида ёшликданоқ илм чўққиларини забт этган.

Бугунга келиб, ёш авлодни аждодларга муносиб фарзанд қилиб тарбиялаш мақсадида қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони таълим соҳаси ривожида янги даврни бошлаб берди.

Мазкур тизим мутахассислари — Мактабгача таълим вазирлиги бош мутахассиси Гулбаҳор ПарпиеваМактабгача таълим вазирлигининг озиқ-овқат сифатини назорат қилиш бўлим бошлиғи Абдурашид Содиқов ҳамда болалар психологи Дурдона Сайфуллаева билан ўтказилган стол атрофидаги давра суҳбати тизимдаги ўзгаришлар ҳақида бўлди.

Тадбир «Соғлом авлод» газетаси таҳририяти ҳамда «Соғлом она ва бола» аёллар ва ёшларни қўллаб қувватлаш  маркази билан биргаликда ўтказилди. Унга  “Ғунча” журнали  бош муҳаррири Дилфуза Шомаликова ва  “Тонг юлдузи”  газетаси  бош муҳаррири Феруза Одилова таклиф этилди. Давра суҳбати қизғин кечди.  

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.