МАҚСАД: БИЛИМЛИ АЁЛ- келажак таянчи!

0
447
марта кўрилган.

Мамлакатимиз Президенти раҳнамолигида аёлларимизнинг ижтимоий мавқеини юксалтириш, уларнинг самарали меҳнат қилиши, билим ва маҳоратини ошириши, ишбилармонлик салоҳиятини намоён этишига доимий эътибор қаратиб келинмоқда.

Ҳар қандай жамиятнинг маданий даражаси, маънавий баркамоллиги кўп жиҳатдан аёлга бўлган муносабатига қараб белгиланади. Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш масаласига устувор аҳамият берилаётир.

Тошкент шаҳар «Bilim» АКМ томонидан «Мен муваффақиятли аёлман» лойиҳаси доирасида «Билимли аёл» каналини тақдим этади.
Мазкур канал аёлларимизни ҳаётдаги барча соҳалар билимига йўналтирилган, «ҳаёт китобини» ўқишни тарғиб этувчи махсус телеграмм канали орқали  фаолият юритади. Каналда аёлларимизга хос электрон ва аудио китоблар, жумладан, фарзанд тарбияси, соғлом турмуш тарзига оид адабиётлар, тўғри овқатланиш ҳамда гўзаллик сирлари, шарқ тилларидаги бадиий асарлар, уларнинг таржималари жойлаштириб борилади.Бундан ташқари китоб ва билим ортидан обрў-эътибор қозонган таниқли аёллар ҳаётидан лавҳалар, китобхон аёллар билан суҳбатлар уюштирилади ҳамда каналга жойлаштирилади. Канал мундарижаси ва мазмуни ниҳоятда ранг-баранг ҳамда қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Унда аёлларнинг китобхонлик билан боғлиқ кўплаб саҳифалар, видеороликлар, рукнлар, танловлар, викториналар, ўтказилиши режалаштирилган. 

Сиз азиз, қадрдон аёллар каналга уланишингизни ва ҳозирги замонавий тил билан айтганда, мутолаага меҳр қўйишингизни истаймиз! Чунки билимли аёл, илмли, мушоҳадали она мамлакатимиз келажаги бўлган болаларнинг тарбияловчиси, биринчи устози, маслаҳатгўйи!

Бу масалада  GUJUM> UZ  ‘сайти билан  ҳамкорлик қилишни ҳам келишиб олдик.

Ҳафизахон КАРИМОВА, Тошкент шаҳар «Bilim» АКМ  раҳбари

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.