Учтепа Ахборот кутубхона маркази китобхони Қутпиддинова Муслимахон:
«Менинг ўғригина болам» номи остида жамланган қиссалар ва ҳикоялар ўзбекона ҳаёт тарзи, инсонлардаги меҳр-оқибат, бир-бировга қайишиб яшаш каби фазилатлар қимматли неъмат эканлигини англатади. Ўзбек халқининг неча йиллардан бери мерос бўлиб келаётган қадриятлари ичидан меҳмондўстлик урф-одатлари тасвирига ҳам ўрин берилган. Мен бу китобни ўқир эканман, тинч кунларимизга шукроналик ва ўзбекона бағри кенгликка тасанно айтдим.
Азиз китобхонлар бу китобни ўқишга улгурмаган бўлсангиз, албатта ўқиб чиқишингизни тавсия қиламан.