Миникутубхона – мутолаа маданиятини юксалтиришнинг янги усули

0
271
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар “Соғлом она ва соғлом бола” нодавлат нотижорат ташкилотининг ”Китобхон маҳалла ёҳуд очиқ осмон остида QR кодли мини кутубхона“ грантининг якунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир  жорий йилнинг 27 сентябрь куни Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона маркази мажлислар залида бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди ходимлари,  марказ ҳамкорлари – Тонг юлдузи”, “Гулхан” “Ғунча” газета ва журналлари ижодий жамоаси, Яккасарой туман Юнус Ражабий номидаги МФЙ фаоллари ҳамда “Билим” ахборот-кутубхона маркази мутахассис ва фойдаланувчилари, марказнинг волонтёрлари ҳамда «Ёшлик» телеканалининг ижодий гуруҳи иштирок этишди.

Тошкент шаҳар “Соғлом она ва соғлом бола” маркази ва GUJUM.UZ  сайти раҳбари,  Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова тадбирни кириш сўзи билан очиб, “Китобхон маҳалла ёҳуд очиқ осмон остида QR кодли мини кутубхона” грантининг мазмун-моҳияти ва унинг самаралари ҳақида гапирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг бош мутахассиси, шоир ва таржимон Муҳиддин Омон  очиқ осмон остидаги миникутубхона давлат ташкилотлари билан  нодавлат нотижорат   ташкилотларининг ҳамкорлиги самараси эканлиги ва у мутола маданиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиши ҳақида гапирди.

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Нодира Каримова ННТ лар фаолиятида аёллар ўрни  ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди директори Ҳаётхон Қўчқорова “Давлат грантлари давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигининг асосидир” мавзусида гапириб, давлат томонидан ажратилаётган грантлар ҳақида йиғилганларга атрофлича тушунча берди.

Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси раиси ўринбосари Дилшод Мирзаев янги Ўзбекистон-янги ислоҳотлар даврида  фуқаролик жамияти институтларига  бўлган эътибор кучайганлигини  мисоллар асосида шарҳлаб берди.

Тошкент шаҳар “Билим” ахборот- кутубхона маркази электрон ресурслардан фойдаланиш ва ўқув заллари хизмати раҳбари Мухайё  Иноятова “Мутолаа маданияти — юрт келажаги” мавзусида гапирар экан, бугунги кунда кутубхонадаги мавжуд китоблар, китобхонлар сони, зиё масканида бўлиб ўтаётган турли ҳил мавзулардаги маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда марказ билан ҳамкорлик масаласида   гапирди.

Шундан кейин “Соғлом она ва соғлом бола” нодавлат нотижорат ташкилотининг беш йиллик фаолиятига бағишланган видеотасма намойишида давлат томонидан ажратилган грантларнининг самараси яққол акс эттирилди.

Чирчиқ давлат педагогика университети Психология кафедраси мудири, “Соғлом она ва соғлом бола” маркази волонтёрлари Шоҳиста Самарова ҳамда ушбу университетнинг ўқитувчиси педагогика фанлари номзоди Сайёра  Мирзаева марказ билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлар, GUJUM.UZ  сайтида берилаётган мақолаларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир сўнгида марказнинг GUJUM.UZ   сайтида эълон қилган “Эзгу ниятли болалар” ва “Янги Ўзбекистон — менинг нигоҳимда” танлови ғолиблари бўлган мактаб ўқувчиларига фахрий ёрлиқлар ва  совғалар топширилди.

Йиғин  танлов ғолибларининг дил сўзлари ҳамда шеърий чиқишлар билан якунланди.

GUJUM.UZ  

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.