ОАВ марказимиз ҳақида: QR кодли мини кутубхона

0
215
марта кўрилган.

27-сентябр куни пойтахтимиздаги «Билим» ахборот-кутубхона марказида «Китобхон маҳалла ёҳуд очиқ осмон остида QR кодли мини кутубхона» грантининг якунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Тошкент шаҳар “Соғлом она ва соғлом бола” маркази бошқаруви раиси Раъножон Зарипова олиб борди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси Фуқаролик жамияти институтлари билан ишлаш ва бошланғич ташкилот бўлими бошлиғи Нодира Каримова, Тошкент шаҳар Депутатлар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди директори Ҳаётхон Қўчқорова ва бошқалар иштирок этиб ўз фаолиятлари ва ҳамкорлик масалалари ҳақида гапирдилар. Шунингдек, ижодий кечада фаол иштирок этган ҳамда «Эзгу ниятли болалар» ва «Ўзбекистон – менинг нигоҳимда» танлови ғолибларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Муҳаббат Хўжамуродова

Манбаа: «Гулистон» ва «Театр» журналлари бирлашган таҳририяти:
t.me/online_journal_uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.