Ўзбекистон  Байроғи халқимиз ва юртимизнинг бугуни ва келажагининг кўзгуси!

0
339
марта кўрилган.

Тошкент шаҳри Яккасарой туманининг Ю.Ражабий номидаги маҳалласида «Соғлом она ва бола» аёллар ва ёшларни қўллаб қувватлаш маркази  билан ҳамкорликда  Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи тўғрисидаги Қонун қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишлабЎзбекистон  Байроғи халқимиз ва юртимизнинг бугуни ва келажагининг кўзгуси!»  мавзусида маънавиймаърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда  маҳалла аҳли ва 91-сонли мактабнинг олтинчи синф ўқувчилари иштирок қилишди.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Улуғбек Ҳакимов халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқагина гапириб, тадбирни бошлаб берди.

Тошкент шаҳар “Соғлом она ва бола” маркази ва GUJUM. UZ сайти раҳбари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова мустақил Ўзбекистон байроғи қабул қилинган кун билан  йиғилиш иштирокчиларини табриклаб,  давлатимиз рамзи – байроғимиз остида мустақиллик йилларида эришиб келинаётган ютуқлар, бугунги Ўзбекистоннинг ривожланиш истиқболлари ва унда ёшларнинг ўрни ҳақида гапирди.

Бугунги мусаффо осмонимиз, дунё ҳамжамиятида ўзимизга хос мавқега эга бўлишимиз ва энг асосийси ўз она тилимизда эмин – эркин сўзлашишимиз, ўз такдиримизни ўзимиз белгилашимиз, куҳна тарихимиз, бой меросимиз, мукаддас динимизни, урф одатларимизнинг кайта тикланиши мустақиллигимизнинг энг катта иномларидан эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, бу йил чоп этилган “Таржима санъати ва таржимон маҳорати” китобини маҳалла кутубхонасига армуғон қилди.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Шарифа Салимова  ўз сўзида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг улуғворлиги, уни янада юксалтириш бугунги ўқувчилар – учинчи ренессанс пойдеворининг бунёдкорлари қўлида эканлиги ҳақида  гапирди.

Шунингдек шоира Шарифа Салимова   байроғимиз Ватан Мустақиллигининг рамзи эканлигини, ушбу буюк неьматга эришиш йўли мураккаб бўлгани, бу халқимизнинг асрий орзуси эканлиги, Ўзбекистонни озод, обод юрт сифатида кўриш ниятида канчадан- канча зиёли, мард, ватанпарвар боболаримиз, момоларимиз шаҳид бўлганини эслаш ҳам карз ҳам фарзлигини таъкидлади.

Шоира болажонларга дуркун,  соғлом орзулари мўл, юрт байроғини жаҳон ареналарида баланд кўтарадиган фарзандлар бўлиб ўсиб улғаяверишида эзгу тилаклар билдириб, ўз шеърларидан ўқиб берди. Ўқувчилар ҳам шоиранинг шеърларини ёдлаб, ифодали ўқиб иштирокчиларни хушнуд қилишди.

Йиғилиш қизғин давра суҳбати – шеърхонлик  ва қизиқарли савол-жавоблар билан якунланди.

Шоира янги чиққан китобини маҳалла кутубхонасига совға  қилди.

Тадбир сўнггида шоира Шарифа Салимова  “Соғлом она ва бола” маркази томонидан маҳалланинг болалар майдончасида ташкил этилган миникутубхонани бориб кўрди ва очиқ осмон остидаги жажжи зиё масканига ўзининг муаллифлик китобларини қўйди.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.