Республика перинатал маркази мутасаддиси туғруқхоналарни оптималлаштириш бўйича таклиф берди

0
420
марта кўрилган.

“Соғлом авлод” газетаси ва “Соғлом она ва бола” аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган “Стол атрофида” лойиҳаси доирасида ўтказилган давра суҳбатида Республика перинатал маркази директор ўринбосари Шоҳида Бобожонова туғруқхоналарни оптималлаштириш бўйича таклиф билдирди:

– Бугун баъзи чекка туманларда ҳам бирдан ортиқ туғруқхона мажмуаси мавжуд. Бироқ уларнинг барчаси ҳам замонавий талабларга жавоб бера олмайди. Бирида малакали мутахассислар етишмаса, бошқасида тиббий жиҳозлар талабга жавоб бермайди.

Шу соҳада узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келаётган мутахассис сифатида, туғруқ комплексларини оптималлаштиришни таклиф этган бўлардим. Бу таклиф ўз-ўзидан пайдо бўлгани йўқ. Дунёнинг жуда кўп ривожланган мамлакатларида туғруқхоналар бирлаштирилиб, катта тиббий марказларга айлантирилган. Агар 2-3 та тумандаги туғруқхоналар бирлаштирилиб, перинатал марказларга айлантирилса, у ерда юқори малакали шифокорларни жамлаш ҳамда бу муассасани энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш имконияти юзага келади. Натижада аҳолига кўрсаталиётган тиббий хизматларнинг сифати ва самарадорлиги  ошади.

Айримлар оралиқ масофа ортиб, беморни марказга етказиш қийинлашади, деб эътироз билдириши мумкин. Лекин бугун ҳомиладор аёлни ҳеч ким отаравада туғруқхонага олиб келмайди. Енгил машиналар узоқни яқин қилиб турибди.

 

Гулчеҳра Ширинова ёзиб олди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.