”Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини қўллаб-қувватловчи “Эзгу ўйли болалар” танлови

0
465
марта кўрилган.

Ассалому-алайкум, азиз юртдошлар! Тошкеннт шаҳар «Соғлом она ва бола» маркази ва gujum.uz сайти таҳририятининг  ”Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини қўллаб қувватловчи  “Эзгу ўйли болалар” танловида иштирок этинг!

Мақсадимиз. Фарзандларининг тарбиясига масъулият билан эътибор бераётган бобожону бувижонлар, ота- оналар ва болажонлар танлов Сиз учун! Бу оилавий танлов. Синовли паллада, оила даврасида вақтингизни онлайн сабоқ олиш, китоб ўқиш ва соғломлаштириш машқлари билан ўтказаётганингизни таҳририятимизга оқиб келаётган мактубларни ўқиб ишонч ҳосил қилдик. Хурсанд бўлдик. Шу боис  танлов эълон қилиб, оиланинг катталари Сиз азизларни болажонларингизнинг ютуқлари орқали рағбатлантиришни ният қилдик. Бу оламда ота-она учун боланинг бахтли онларини кўришдан қувончлироқ нима бор! Шу билан бирга болаларнинг ўз исътедодини намоён қила олиш имкониятини ҳам яратмоқчимиз.

 Танлов тартиби: Азиз болажон, Сиз ўзингиз ўқиб тугатган китобнинг мазмун- моҳиятини қисқача шарҳлайсиз,   яъни иншо ёзиб, gujum @ list.ru электрон почтамизга йўллайсиз. Гўзал ва мазмунли ёзилган ҳар бир иншони сайтда ёритиб борамиз. Сайтимизда энг кўп ўқилган учтасининг муаллифини ғолиб деб белгилаймиз. Ушбу танлов бешинчи синф  ва ундан юқори синф ўқувчилари учун. Ғолибларни диплом ва қимматбаҳо эсталик- совғалар кутмоқда!

 Бошланғич синф ўқувчилари учун эса алоҳида уч ўринлик танловимиз бор. У икки босқичли бўлади. Биринчи босқичда  кичкинтойлар, ўзингиз ўқиган китоблар ҳақида ота-онангизнинг ёрдамида фикрингизни ёзиб бизга жўнатасиз(0,5-1 бетлик). Иккинчи босқичда карантиндан кейин тадбир уюштирамиз. Тадбирда  1 синфлар учун алоҳида, иккинчи синф ўқувчилари учун алоҳида ва учинчи ҳамда тўртинчи синф ўқувчилари учун алоҳида ўқиш беллашуви ўтказамиз. Энг тўғри ва ифодали ўқиган болалар орасидан ғолиблар танлаб олинади. Унда албатта,  эзгу ўйли кичкинтойларнинг ёзган фикратлари ва сайт муштарийларининг қўллаб қувватлаши ҳам эътиборга олинади. Сизни диплом ва қиммабаҳо совғалар кутмоқда.

Мақсаддан келиб чиқувчи натижалар. Айни кунларда мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан ташкил этилган  ”Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давом этмоқда. Баъзилар саховат ва кўмак деганда моддий ёрдамни тушинади.  Болажонлар  яхши ўқишингиз билан ота-онангизга, ўқитувчиларингизга кўмак беряпсиз. Ота-оналар эса маънавиятли инсонни жамиятга тайёрлаб беришга ҳисса қўшмоқда. Азиз болажон! “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига ушбу йўл билан муносиб ҳисса қўшган бўласиз. 

Азиз ота-оналар ва ўқувчилар! ”Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини уйда қолиб, ўзингизнинг ижодий фаолиятингизни намоён қилиб қўллаб қувватлайсиз деган умиддамиз.

Мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ўзбек халқи кўпгина машаққатларни енгиб чиққан мард ва олижаноб халқ! Азал азалдан   синовли кунларда вазмин  бўлиб, бирлашиб, бир-бирини қўллаб қувватлаб келган. Бугунги машаққатли  кунларда ҳам миллий  қадриятларимизга хос бўлган бирдамлик, бағрикенглик, сабр-қаноат намуналарини намоён қиласиз, дея ишонамиз.

 Яна  пандемияни олдини олиш мақсадида карантин даврида уйда қолиб, бўш вақтларни мазмунли ўтказиш орқали тенгдошларингизни эзгу саъй — ҳаракатингизга чорлайсиз. Бошқа ўқувчилар ҳам сизларнинг бўйингизга қараб бўй чўзади. Чунки, биз сайтимизда китобга  муносабатни, шахсий фикрини билдириб ёзилган иншоларнинг муаллифларини оила даврасида китоб ўқиб ўтирган расмлари билан чоп этамиз. Бу Сизни ижодий фикрлашга ҳам, сермазмун мулоқотга ҳам ундайди. Уни сайтнинг ижтимоий тармоқларида ҳам улашамиз.

Яна бир эзгу томони сайтда ёритилган иншолар асосида  болажонларни тенгдошларига таништириб китоб тайёрлаш ниятимиз ҳам бор. Азиз ота-оналар, албатта, бу фахрли қувонч боланинг руҳиятини кўтаради. Ўзига ишончини оширади. Натижада иммунитети кучаяди, саломатлиги юксалади.

Ҳамкорларимиз: Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона маркази.

УЙДА ҚОЛИНГ ОНЛАЙН ДАРС ТАЙЁРЛАНГ ВА КИТОБ ЎҚИНГ!!! Биз сизни ижодий фикрлашга, сермазмун мулоқотга ундаймиз.

Раъно ЗАРИПОВА, Тошкеннт шаҳар «Соғлом она ва бола» маркази ва gujum.uz электрон нашр  раҳбари

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.