Шаҳризода: Китоб ўқиш жону-дилим

0
96
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхонасига жажжи китобхонлари тез-тез ташриф буюриб турадилар. Жумладан, 9 ёшли Назирова Шаҳризода ва 7 ёшли Сафаров Жамшидларнинг қизғин китоб ўқиш билан машғул пайтларини кўп кузатганмиз.

Улар билан сухбатдан, Шахризода: Китоб ўқиш жону-дилим. Китоб билимлар хазинаси ва болаларнинг дўсти ҳисобланади.

Оксана Иванованинг «Маймоқ айиқча» ва «Синфдан ташқари ўқиш» китобларини  Жамшид билан мутолаа қилиб ўзимиз учун кўп нарсалар олдик.

Айниқса, рус болалар ёзувчиси, Оксана Иванованинг болалар ўқишига мўлжалланган «Маймоқ айиқча» номли асари менга маъқул. Китобда маймоқ айиқчанинг ўрмон ичида илк бора ёлғиз сайр қилгани ва саёҳати давомида унга хали нотаниш бўлган воқеа-ҳодисаларга дуч келгани ҳақида баён қилинади.

«Маймоқ айиқча» китоби ёрдамида мен ҳайвонот олами билан яқиндан танишдим. Ўзимни ҳудди асар қаҳрамонлари — маймоқ айиқча, олмахон, қуён, типратикон ва бошқа ўрмон ҳайвонлари ролида кўрдим ва бу менга жуда ёқди. Китоблар дўстлар каби ажойибдир. Чунки ўқувчидан қувноқ, қайғули ёки очиқкўнгил бўлишни талаб қилмайди. Қувноқ сюжет кайфиятимни кўтариши, орзуларга берилишга ундаши, қайғулиси эса уни ҳис қилиш, асар қаҳрамонлари учун хавотирга тушишга ундаши мумкин. Ҳар бир янги китоб мен учун худди мен ҳали очиб улгурмаган янгидан янги мўжизалар оролига ўхшайди.

Азиз дўстлар, ушбу китобларни ўқишни тавсия қиламан!

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.