Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассиси ҚВПдаги дояларнинг асосий вазифаси ҳақида гапирди

0
79
марта кўрилган.

“Соғлом авлод” газетаси таҳририяти ва “Соғлом она ва бола” аёллар ва ёшларни қўллаб қувватлаш нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан “Оналик ва болаликни муҳофаза этиш” мавзуида ташкил этилди. Унда мутахассислар соҳага оид турли саволларга жавоб берди.

 

Ҳар бир ҚВПда доялар фаолият олиб боради. Аммо ҚВПларда туғруқ жараёнини амалга оширишга рухсат этилмаган. Шундай экан у ерда фаолият олиб бораётган дояларнинг вазифаси нимадан иборат?

Ҳозиргача 3200 та ҚВПларимиз бор эди улар ҳозир 50 фоизга қисқарди. Уларни ўзаро бирлаштирган ҳолда, янада ихчам бўлган оилавий поликлиникалари ташкил қилинди. Дастлабки туғруқ жараёни  бошланганидан сўнг, ўртача 8-10 соат ўтгач туғруқнинг фаол иккинчи даври бошланади. Унга қадар эса аёллар туғруқ комплексларига етказиб олиб борилади. Статистик маълумотларга қараганда туғруқларнинг 1 фоизини йўлда, уйда содир бўлган туғруқларни ташкил этади. Бу жуда катта кўрсаткич эмас. Шу жихатдан оладиган бўлсак,  бу борада Республикамиз туғруқ ҳолатлари бўйича жуда яхши кўрсаткичга эга. 

ҚВП ва оилавий поликлиникада фаолият олиб бораётган доялар ҳомиладорликнинг  илк кунларидан бошлаб 9 ой давомида ҳомиладор аёл саломатлигини доимий равишда кузатиб боради.  Аммо бу – ҳомиладор аёлнинг саломатлиги тўлалигича  дояларга ташлаб қўйилади, дегани эмас. Ҳомиладор аёл кўзи ёругунга қадар акушер-гинеколог томонидан камида 7 марта кўрилади,  доялар кўриги эса шу орада ўтказилади. Бу кўрикларда аёлнинг қон босими, унинг умумий аҳволи, ҳомиланинг ривожланиши ҳақида керакли маълумотларга эга бўлинади. Ўз тажрибамдан келиб чиқиб шуни айта оламанки, шундай доялар борки, ҳатто ўзимизнинг ёш акушер-гинекологлардан ҳам яхши билимга эга. Бундан ташқари у ўша ҳуддудда яшовчи аёлни исми фамилиясини аниқ билишдан ташқари, бошидан ўтказган касалликлардан ҳам яхшигина хабардор.

ҚВПларда туғруқ жараёнини амалга оширилмайди. Сабаби у ерда мазкур жараённи амалга ошириш учун етарли даражада, тўлалигича шарт-шароит мавжуд эмас. Ушбу муассасада фаолият олиб бораётган доялар эса ҳомиладор аёлларнинг кўзи ёригунга қадар доимий равишда саломатлигини назорат қилиб, уларга керакли тавсиялар бериб борилади. Юртимизнинг чекка ҳуддудларидаги ҚВПлардан узоқ масофада жойлашганлиги сабабли туғруқ комплексларига ушбу ҳудуддаги ҳомиладор аёлларни ҚВП дояларининг кўрсатмаларига асосланиб кўзи ёришидан вақтли юборилади. Чунки ушбу ҳолатда вақт ва масофа ҳисобга олинади.

 

Туғруқ комплекслари туман, вилоят, республика марказларида жойлашишининг асосий сабаби нимада?

Туғруқ комплекслари бизнинг республикамизда меъёрий ҳужжатлар асосида 3 га бўлинган. Улар:

бирламчи шаҳар ёки туманнинг ўзида жойлашган;

Иккиламчи вилоят марказларида;

Учламчи тиббиёт институтлари ва республика марказида жойлашган туғруқ комплекслари.

Улар нима мақсадда бу турга бўлинади, деган ҳақли савол туғилади? Хомиладор аёллар ўзлари истиқомат қилаётган поликлиника ёки ҚВП нинг умумий амалиёт шифокори ёки доялари томонидан кўрикдан ўтказилгач, хомиладор аёллар категорияларга (тоифалар)га бўлинади. Дейлик, нисбатан соғлом бўлган, туманнинг ўзида туғиши мумкин бўлади, олдиндан режали равишда малакали тиббий хизмат кўрсатиш лозим бўлганлари  вилоят марказига ҳамда аҳволи оғирроқ бўлган аёллар режали равишда республика марказларига жўнатилади.

 

Хуршида ХУСЕНОВА

ёзиб олди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.