“Соғлом она ва соғлом бола” маркази фаолияти хусусида ижтимоий тармоқда ҳамкорлар фикри: Очиқ осмон остида “Жажжи кутубхона” очилди

0
76
марта кўрилган.

 Пойтаҳтимизнинг Яккасарой туман Юнус Ражабий номидаги махалласининг 70 ва 72 – кўп қаватли уйлари олдидаги хиёбон ва болалар майдончасида жажжи кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берилади fb ижтимоий тармоғида. (fb. Ҳафиза Каримова 23 июня, 22:34).

Президентимизнинг 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040 сонли “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини амалиётига  бағишланган ушбу маънавий-маърифий тадбир ёшлар камолотига, оилаларнинг маънавий-маърифий юксалишига хизмат қилади.

Болалар майдончасидаги «Мини кутубхона»нинг очилиш маросимини Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг раиси  Адҳам Хурсандбоевич Шодмонов қисқача кириш сўзи билан очиб, парламент комиссияси томонидан ННТ ҳамда жамоат ташкилотларининг эл-юртга муносиб хизмат қиладиган лойиҳалари қўллаб қувватланиб келинаётгани, бугунги тадбир ушбу амалиётнинг бири эканлигини гапирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош мутахассиси, ёзувчи, таржимон ва шоир Муҳиддин Омонов, Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона маркази раҳбари Ҳ.Каримова, Ўзбекистон Нодавлат ва нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси ўринбосари Н.Маҳмудов, олий таълим муассасалари вакиллари ҳамда Юнус Ражабий маҳалласи фаоллари, отахонлар, онахонлар ва болажонлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар инсонни ўқимишли, зиёли эканлигини унинг бир оғиз сўзидан ҳам билиб олиш мумкинлиги, китоб мутолааси дунёқарашни кенгайтиришини таъкидладилар. Яхши китоб ўқиган сари кишида ҳаётга ўзгача бир назар билан қараш бошланиши ҳақида айтиб бердилар. Мухтасар қилиб айтганда, тадбирда китоб инсонни баркамол шахс сифатида шаклланишида муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида сўз юритилди. Биология фанлари доктори, профессор, Турон ФА си академиги Дилором Ёрматова Америка тажрибаси асосида GUJUM. UZ сайтига мақола ёзиб таклиф бергани тўғрисида гапирди.

“Соғлом она ва соғлом бола” маркази ва GUJUM. UZ сайти раҳбари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова ушбу миникутубхона Парламент комиссиясининг қарори билан берилган грант доирасида амалга оширилгани ва унинг мақсад ва вазифалари ҳақида гапирди.

“Жажжи кутубхона” очилди ва китобсеварлар эътиборига хавола этилди. Ишонамизки, ушбу кутубхона маҳалла аҳлига, ёшларимизнинг янада юксак салоҳиятли, кучли билимли инсон бўлиб вояга етишига муносиб хизмат қилади.

МАРКАЗдан: Эзгуликни қўллаб қувватлаган, тадбиримиэда иштирок этган масъулятли соҳа вакилларидан, ҳамкорларимиздан, ОАВ вакиллари- касбдошлардан тадбир иштирокчиларининг барчасидан хурсанд бўлдик. Уларнинг фикрини очиқ осмон остидаги миникутубхонанинг ТАССУРОТ МУЛОҲАЗА ФИКР ТАКЛИФ номли жамоатчилик дафтарига битиб қўямиз. Чунки, келажакда  миникутубхонани янада ривожлантириш ниятимиз ҳам бор.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.